Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
44-Жаҳон шаxмат олимпиадаси Ҳиндистонда ўтказилади
12:58 / 2022-03-16

Маълумки, бутунжаҳон шаxмат олимпиадаси жорий йилнинг 26 июль – 8 август кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москвада бўлиб ўтиши керак эди.

Бироқ, Халқаро олимпия қўмитаси ижроия қўмитаси тавсиясига кўра, Халқаро шаxмат федерацияси(FIDE) сиёсий вазият туфайли мазкур турнирни бошқа муддатга қолдиришга қарор қилганди.

Халқаро шаxмат федерацияси ушбу мусобақа Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтиши ҳақида хабар тарқатди.
Хабарда айтилишича, 44-жаҳон шаxмат олимпиадаси белгиланган муддатда, яъни, 26 июль – 8 август кунлари Ҳиндистонда ташкил этилади.

Ҳиндистон шаxмат федерацияси нуфузли мусобақани ўтказиш бўйича барча зарур молиявий кафолатлар ва йирик тадбирни ўтказиш режасини FIDEга тақдим этган.

Турнирда дунёнинг 150 дан ортиқ давлатидан кучли шаxматчилар иштирок этиши кутилмоқда. 
Айтиш жоиз, ушбу мусобақа 2013 йил ҳиндистонлик Вишванатан Aнанд ва норвегиялик Магнус Карлсен ўртасидаги жаҳон чемпионати учрашувидан кейин Ченнайда бўлиб ўтадиган иккинчи йирик шаҳмат турнири бўлади.

Т.Рўзиев, ЎзА