Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
435 нафар талабгордан 13 нафари солиқ идораларига ишга қабул қилинди
19:14 / 2021-07-14

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан яратилган Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали – https://vacancy.argos.uz/ орқали давлат солиқ хизмати тизимидаги вакант лавозимларни очиқ мустақил танловлар асосида тўлдирилиши соҳага энг билимли ва касбий кўникмага эга бўлган муносиб кадрларни танлаб олиш имкониятини бермоқда.

Бугунги кунда Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси тизимидаги бўш вакант лавозимларга 70 дан ортиқ очиқ мустақил танловлар эълон қилиниб, шундан охирги 13 та вакант лавозим бўйича эълон қилинган танловларда 435 нафар талабгор номзодлардан аризалар келиб тушган.

Шундан 315 нафар номзодларнинг ҳужжатлари белгиланган малакавий талабларга мослиги аниқланиб, https://test.argos.uz/uz тизими орқали ўтказилган онлайн тест синовларидан 80 нафар талабгор муваффақиятли ўтиб, суҳбат босқичига таклиф этилди.

Эътиборлиси, суҳбат жараёнларида танлов комиссияси аъзолари томонидан номзодларга бериладиган саволлар рўйхати автоматлаштирилган дастур орқали саралаб берилди ва бунда инсон омили иштирок этмади. Якуний суҳбатдан 13 нафар номзод муваффақиятли ўтиб, вилоят солиқ органларига ишга қабул қилинди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА