Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
42 нафар ҳоким ёрдамчиси олий маълумотли бўлади
14:03 / 2023-04-12

Ҳозир Тошкент вилоятидаги 1022 та маҳалланинг ҳар бирида ҳоким ёрдамчилари фаолият юритмоқда.

Мазкур лавозимга 62 нафар ўрта махсус ҳамда 100 нафар тугалланмаган олий (сиртқи йўналишда таълим олаётган), 862 нафар олий маълумотли фуқаролар ишга қабул қилинган. Олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчиларини давлат олий таълим муассасаларига сиртқи таълим шаклида суҳбат асосида ўқишга қабул қилиниши белгилаб қўйилди.  

Шу мақсадда, 2022-2023 ўқув йилида вилоятдаги энг муҳим сифат кўрсаткичларига эришган ҳамда самарали меҳнат қилаётган ўрта-махсус маълумотга эга олий таълим муассасасида ўқиш истаги бўлган ҳоким ёрдамчиларининг 42 таси вилоят ҳокими тавсияси асосида олий таълимда ўқишини давом эттирмоқда. Яъни, улар бугунги кунда мазкур тизимда беш йил ишлаб бериш шарти билан грант асосида талабаликка қабул қилинган.  

А.Мусаев,ЎзА.