Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
42 минг долларни фирибгарлик билан қўлга киритган шахсга жиноят иши очилди
09:36 / 2023-05-15

Муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро Ғ.Э. яна шундай ишга қўл урди.

У фуқаро Г.Г.нинг ишончига кириб, гўёки унга юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида банк муассасасидан имтиёзли кредит олиб бериш ҳамда Чилонзор туманидаги савдо комплекси ёнидан 6 сотих ер майдони олиб бериш эвазига 22 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.  

Ер майдони ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига яна 600 миллион сўм сўраган. Шундан 20 минг АҚШ долларини олган вақтда эса ашёвий далиллар билан ушланган.  

Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фош этилди.  

Департамент матбуот хизматидан маълум қилишларича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Н.Абдураимова, ЎзА