Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
40 йил аввал қурилган боғча янги қиёфага кирди
13:20 / 2022-02-26

Мактабгача таълимни ривожлантириш, болажонларни боғчага қамровини ошириш, муассасалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган амалий ишлар натижасида баркамол авлодни тарбиялаш учун зарур, қулай шароитлар яратилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти Давлатобод туманидаги Порлоқ маҳалласи ҳудудида бундан қирқ йил муқаддам, яъни 1981 йилда қурилган, аммо ҳозиргача эътибор қаратилмаган 50-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти сектор раҳбарларининг саъй-ҳаракати билан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилди.

Ўтган йилнинг 1 июнидан қурилиш бошланиб, 2 миллиард 654 миллион сўмлик таъмирлаш ишлари натижасида болалар боғчаси замонавий, кўркам қиёфага кирди. Мактабгача таълим ташкилотини фойдланишга топшириш маросими тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналари, маҳалла фаоллари, нуронийлар учун чинакам байрамга айланди.

Боиси, илгари 140 ўринга мўлжалланган мазкур муассасада айни пайтда тўлиқ етти кунлик, битта ривожлантирувчи қисқа муддатли ва иккита мактабга тайёрлов бепул гуруҳлари фаолият юритиши туфайли уларга жами 240 нафар болани қамраб олишга эришилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА