Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
4 йиллик сарҳисоб: 2017-2020 йилларда солиқ ва йиғимлар 35 тадан 16 тага қисқартирилди
18:55 / 2021-08-16

«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан тақдим этилган таҳлилга кўра, фойда солиғи ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини унификациялаш, норезидентлар соф фойдасига солиқ ҳамда айрим йиғимларни бекор қилиш ҳисобига 2018 йилда солиқ ва йиғимлар сони 35 тадан 30 тага қисқартирилди.

2019 йилда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар, ижтимоий суғурта бадали ва бошқа бир қатор йиғимлар олиб ташланиши натижасида солиқ ва йиғимлар сони 22 тагача қисқартирилди.

Солиқлар сонини қисқартириш 2020 йилда ҳам давом эттирилди. Хусусан, қўшимча фойда солиғи, бозорлар даромадидан ажратма, уяли алоқа компанияларининг абонент рақамларидан фойдаланганлик учун тўлови каби йиғимларни бекор қилиш ҳисобига солиқ ва йиғимлар сони 16 тага туширилди.