Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
4 та мамлакатнинг волейбол жамоалари Наманганда беллашмоқда
12:01 / 2025-11-22

Бугун, 22 ноябрь куни Намангандаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимларининг 12 та жамоаси иштирокида “Great Silk Road Army and Police Volleyball Championship” мусобақаси, яъни Буюк ипак йўли Армия ва полиция жамоалари чемпионати бошланади.

Кеча нуфузли чемпионат олдидан барча ташкилий жараёнлар белгиланган тартибда амалга оширилди.

Мандат комиссияси йиғилишида иштирок этган жамоаларнинг вакилларига ўйинларининг техник жиҳатлари, мусобақалар жадвали, қуръа натижалари ҳақида ахборот берилди.

Мазкур нуфузли мусобақа олдидан юртимизга келган Қозоғистон волейбол федерацияси раис ўринбосари Арман Кабесов билан мулоқот бўлиб ўтди.

Ўзбекистон волейбол федерацияси раис ўринбосари Жамшид Файзиев, Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Муминжанов, Ўзбекистон давлат спорт академиясининг раҳбари Илҳомжон Турсуналиев, мутахассис ва мураббийлар иштирок этган учрашув давомида икки давлат ўртасида волейболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида икки мамлакат волейбол федерациялари ўртасида волейболни ривожлантириш, ўқув-машғулот дастурларини такомиллаштириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга доир ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Бугун кун давомида 4 та ўйин ўтказилса, эртага, 23 ноябрь куни саралашнинг қолган баҳслари бўлиб ўтади.

Мусобақалар 28 ноябрга қадар давом этади.

Т. Рўзиев, ЎзА