Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
4 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
13:38 / 2025-11-03

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 4 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво  ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво  ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда  шамол эсади.  Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.  

Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Баъзи жойларда шамолнинг  тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.  

 Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.  

 Муҳим ҳодисалар  

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-6 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.  

3-5 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади.  

4-6 ноябрга келиб ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва кечалари 0-3 даража илиқни ташкил этади, баъзи жойларда совуқ бўлиши мумкин. Кундуз кунлари 8-13 даража илиққача бўлади.  

    ЎзА