Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
4 минг 228 та уйнинг фасадидан ноқонуний эшиклар очилган
16:27 / 2021-02-15

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан 12 минг 291 та уй-жой фондининг техник хавфсизлик ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, 3 минг 35 та кўчмас мулк эгалари уйга туташ ҳудудларда ноқонуний қурилмалар қургани ва кўп квартирали уйлардаги 3 минг 68 та балкон ўзбошимчалик билан ўраб олингани аниқланди. Шунингдек, жойларда 4 минг 228 та уйнинг фасадларидан ноқонуний эшиклар очилган. 1 минг 395 та уйда хонадоннинг ички қисми рухсатсиз ўзгартирилган. Кўп қаватли уйлар атрофида 330 та умумий фойдаланишда бўлган ҳудуд тўсиб олиниб, 19 минг 742 квадрат метр уйга туташ ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган.

Мазкур ҳуқуқбузарликлар бўйича берилган мажбурий кўрсатмаларга асосан 4 минг 650 та муаммо жойида бартараф этилган. Қолганларини суд тартибида бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Вазирлик ахборот хизматининг хабар беришича, аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан 627 нафар айбдор шахсга нисбатан маъмурий жарималар қўллашга оид судларга киритилган материаллар бўйича айбдорларга 124,5 миллион сўм жарима қўлланилган.