French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
4 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
11:14 / 2023-06-03

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 4 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, чўл ҳудудларида 25-28 даражагача илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.    

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.    

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  

Муҳим ҳодисалар  

Жорий йилнинг 5-8 июнь кунлари Ўзбекистонга Эрон ҳудудидан иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши сабабли ҳаво ҳарорати кўтарилади. Бунинг ҳисобига максимал ҳаво ҳарорати, жумладан:  

5-6 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 40-41 даражагача;    

6-8 июнь кунлари Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 40-42 даражагача;    

5-8 июнь кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида  38-40 даражагача;    

7-8 июнь кунлари Фарғона водийси вилоятларида 36-39 даражагача кўтарилади.    

7-8 июнь кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзонлар  кузатилади.  

ЎзА