Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
387 та ноқонуний фойдаланилаётган қурилмалар фаолиятига чек қўйилди
13:24 / 2024-07-15

Аҳолига кўрсатилаётган мобил алоқа хизматлари сифатига салбий таъсир ўтказаётган 387 та ноқонуний фойдаланилаётган қурилмалар фаолиятига чек қўйилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзкомназорат» инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Рухсора Машарипова маълум қилди.

Соҳага оид қонун ва норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан 30 890 та назорат тадбирлари ташкил этилиб, хусусан 477 та объектда ўрганиш ва 30 413 та мониторинг тадбирлари ташкил этилди.

Назорат тадбирлари давомида 13 711 та камчилик аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича 244 та кўрсатма, 108 та тақдимнома, 1179 та огоҳлантириш хати ва 243 та хулоса ва таклифлар чиқарилиши натижасида, 10 мингдан ортиқ камчилик бартараф этилди.  

Қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйган 131 нафар шахсга, жумладан 68 нафар жисмоний ва 63 нафар юридик шахсларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилди.

Ўтган 6 ой давомида Инспекцияга соҳага оид 5 231 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 92,6 фоизи, яъни 4 677 таси ижобий ҳал этилди.

Маҳаллаларда ташкил этилган 83 та сайёр қабулларда 337 та мурожаатлар кўриб чиқилиб, 308 таси ўзининг ижобий ечимини топди.

Соҳа ва тармоқларни рақамлаштиришга оид белгиланган 1 200 дан ортиқ лойиҳалар ижроси мониторинг қилиниб, аниқланган камчиликлар бўйича вазирлик ва идораларга 242 та огоҳлантириш берилиб, 18 та ташкилотларда ўрганиш ўтказилди.

Ш.Маматуропова, ЎзА