Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
38 нафар талаба янги ўқув йилини Москвада бошлади
11:15 / 2021-09-08

2019 йилда Самарқанд давлат университети ва “Станкин” Москва давлат технология университети ўртасида меморандум имзоланган эди.

Унга кўра томонлар “2+2” дастури асосида талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, уларга икки тарафлама диплом беришга келишиб олганди.  

Ушбу меморандумга мувофиқ, Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари факультетининг 38 нафар талабаси янги ўқув йилини Москва давлат технология университетида бошлади.  

– Университетимиз жаҳондаги нуфузли олий таълим муассасалари билан халқаро ҳамкорлик ўрнатгани биз талабаларга бошқа юртларда ўқиб, билимимизни оширишимизда қўл келмоқда, – дейди СамДУ халқаро таълим дастурлари факультети 3-босқич талабаси Диёрбек Исомиддинов. – Мана шу имкониятдан фойдаланиб, мен бакалавр таълим йўналишининг қолган икки йилини Москва давлат технология университетида давом эттирадиган бўлдим. Бу ерда барча шароит яратилган, бунинг учун университетимиз раҳбариятидан миннатдормиз.

  – Россия олий ўқув юртлари, жумладан, “Станкин” Москва давлат технология университети билан ҳамкорлигимиз яхши йўлга қўйилган, – дейди СамДУ халқаро таълим дастурлари факультети декани ўринбосари Азамат Аҳмедов. – Ўтган вақт давомида университетимиз талабалари Россия Федерациясида таълим олди. Янги ўқув йилидан 38 нафар талабамиз 2+2 дастури асосида ўқишни Москва давлат технология университетида давом эттирмоқда. Келгусида мазкур келишув доирасида яна бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.