Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
3700 километр пиёда юрган роҳиблар Вашингтонга етиб борди
13:10 / 2026-02-13

АҚШнинг тўққиз штати ҳудуди орқали жами 3700 километр масофани пиёда босиб ўтган буддавий роҳиблар 10 февраль куни мамлакат пойтахтига етиб борди.

“Тинчлик сари қадам” номли ушбу саёҳат иштирокчиларини минглаб одам ҳурмат ва қувонч билан кутиб олди. Бу ҳақда “Montsame” ахборот агентлиги хабар берган.

Қайд этилишича, уч ой аввал Техас штатидан йўлга чиққан сайёҳлар бутун дунёга тинчлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик ғоясини тарқатиш мақсадини кўзламоқда. Улар қишнинг қаттиқ совуғи, қор бўрони ва узоқ масофага қарамасдан, ҳатто айрим ҳудудларда яланг оёқ ҳолда йўлни давом эттирган.

Марш давомида роҳибларга ижтимоий тармоқ орқали “тинчлик жонивори” номи билан донг таратган қутқарувчи ит ҳам ҳамроҳлик қилган. Вашингтон шаҳри маъмурияти пиёдаларга махсус фахрий ёрлиқ топширди.

Д.Ҳакимов, ЎзА