37 нафар битирувчининг барчаси — талаба
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги ихтисослаштирилган мактаби жамоаси навбатдаги улкан ютуққа эришди: 2024–2025-ўқув йили битирувчилари бўлган 37 нафар ўқувчининг барчаси мамлакатимиздаги нуфузли олий таълим муассасаларига қабул қилинди. Уларнинг 19 нафари давлат гранти асосида, 18 нафари эса тўлов-шартнома асосида таълим олиш имкониятига эга бўлишди.
Ушбу натижа нафақат ўқувчиларнинг тинимсиз изланиши ва билимга интилиши, балки педагоглар меҳнати ва ота-оналар барқарор қўллаб-қувватлашининг яққол ифодасидир.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири