Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
37 гектарда 1 миллиард долларлик “Учтепа сити” лойиҳаси бошланади
18:53 / 2025-12-16

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва келгуси йилга янги марраларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.

Қайд этилганидек, Учтепа, Чилонзор, Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Олмазорда хизматлар, креатив иқтисодиёт, дизайн ва туризм асосий инвестиция йўналишларига айланади.  

Хусусан, 37 гектарда 1 миллиард долларлик “Учтепа сити” лойиҳаси бошланади. Унинг доирасида замонавий меҳмонхона, бизнес марказлар, савдо-кўнгилочар мажмуа ва апартаментлар барпо этилади.  

Чилонзор, Яккасарой, Олмазорда ҳам 2,5 миллиард долларлик шундай лойиҳалар амалга оширилади.  

Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Миробод ва Яшнободда эса сунъий интеллект, стартап, финтех, молия, тиббиёт ва таълим соҳасида 1 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади.  

ЎзА