Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
3512 кишига “Париж-2024” эшиклари ёпилди
15:17 / 2024-07-15

“Париж-2024” Олимпия ўйинлари бошланишига қисқа фурсат қолган бир паллада Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманин кутилмаган қарор чиқарди. Ўтказилган 770 мингга яқин маъмурий текширув асносида хавфсизликка таҳдид солиши эҳтимоли мавжуд, деб топилган 3512 кишининг Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этишига рухсат берилмаслиги айтилди.

Мулозимнинг сўзларига кўра, рўйхатдагиларнинг 130 нафари давлат хавфсизлиги, 16 нафари исломий радикаллар рўйхатида қайд этилган. Қолганларга ўта чап ёки ўта ўнг ўнлаб радикал гуруҳларга алоқадорлиги учун Олимпиада аккредитацияси берилмади.

Францияда нашр этиладиган “Le Parisien-Today” ахборот воситаси маълумотида ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш тантаналарида бир миллионга яқин одам иштирок этиши келтирилган. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш кенг миқёсли жараён. Масалан, апрель ойида волонтёрликка топширилган 800 аризанинг 15 таси айнан таҳдидга мойиллик сабаб рад этилган.

“Insidethegames” сайти ёзишича, “Париж-2024” ташкилий қўмитаси хавфсизлик биланбоғлиқ бир неча асосий масалага эътибор қаратмоқда: кибер жиноят, хакерлик фаолияти, давлат томонидан ҳомийлик қилинадиган жосуслик ва таъсир қилиш амалиёти, фуқаролар тартибсизлиги, бузғунчи намойиш ва терроризм таҳдиди. Шу жиҳатдан 26 июль куни Париж марказидаги Сена дарёси бўйлаб қарийб 6 километрни қамраб оладиган 160 қайиқдан иборат парад кўринишида бўлиб ўтадиган очилиш маросими хавфсизлиги Олимпиада кун тартибидаги энг муҳим масала бўлиб тургани тушунарли.

Т. Рўзиев, ЎзА