Халқимизда «Қариси бор уйнинг париси бор», «Қари билганни пари билмас» деган мақоллар бор. Ҳаётлари давомида ҳалол меҳнати, ибратли амаллари билан кишиларга ўрнак бўлаётган кексаларни қанча эъзозласанг ва уларга ҳурмат кўрсатсанг оз.
Улар ҳаётнинг не-не сир-синоатларию кутилган-кутилмаган қийинчиликларига дош бериб, ёруғ кунларга етиб келган, кексалик гаштини сураётган отахон ва онахонларнинг ибратли умр йўли нафақат ўғил-қизларига, катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган барча ёшларга сабоқ бўлишга арзийди.
«Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (340-сон, 28.05.2020 й.), унда белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида Хоразм вилоятининг Янгибозор тумани ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан 34 нафар нуроний отахон ва онахонлар учун «Очиқ осмон остидаги музей» дея таърифланган кўҳна ва боқий шаҳар, Хива шаҳрига саёҳат ташкил қилинди.
«Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида, улар кўҳна ва боқий шаҳар, Хиванинг тарихий қадамжоларига бориб давлатчилигимизнинг кўҳна тарихи ва маданияти билан танишдилар.
Шунингдек, «Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида бетоблиги сабаб, уйда ётиб қолган нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, кўнгил сўралди, Ногирон ва якка-ёлғиз нуронийлар яшаётган хонадонларда ҳашарлар уюштирилди.
Бу эса, шу тоифадаги инсонларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий белгисидир. Хуллас, «Кексалар учун туризм ойлиги» доирасидаги тадбирлар нафақат Янгибозорда, бутун Хоразмда давом этяпти. Умумтаълим мактабларида, маҳалла йиғинларида улар иштирокида суҳбатлар уюштирилиб, ибратли ҳаёт йўллари ҳақида фикр алмашиняпти. Энг муҳими, бу ёшдаги инсонлар билан суҳбат қилишнинг ўзи катта бахт.
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими матбуот хизмати