332 нафар фуқарога 671 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар етказилди
Мана шу ёрдамлар сирасига озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга дори воситалари, тиббий буюмлар ҳам киритилган
Дунёдаги мураккаб вазиятда ўзбек халқига хос бўлган баҳамжиҳатлик ва саховатпешалик коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ҳамда беминнат кўрсатилаётган ёрдамларда ўз аксини топаяпти. Бу ёрдамлар эса карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда эҳтиёжмандларга етказиб берилмоқда.
Мана шу ёрдамлар сирасига озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга дори воситалари, тиббий буюмлар ҳам киритилган
Бугунги кунга қадар Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказининг 1197 қисқа рақамига бўлган қўнғироқлар асосида Тошкент шаҳри бўйича жами 332 нафар фуқаро учун 41 968 066,61 сўмлик 671 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлари жамланди ва 9 та туман тиббиёт бирлашмалари ходимларига мурожаат қилган фуқароларга етказиб бериш учун топширилди.
Хусусан, 2020 йил 9 апрель куни Мирзо Улуғбек, Сергели ва Яшнобод туманларидан келиб тушган қўнғироқлар асосида жами 59 нафар фуқаро учун 4514358,76 сўмга тенг 123 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ушбу туманларнинг тиббиёт бирлашмаларига топширилди.
10 апрель куни Учтепа туманидан келиб тушган қўнғироқлар асосида жами 48 нафар фуқарога мўлжалланган 5 936 855,62 сўмлик 108 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар Учтепа тумани тиббиёт бирлашмасининг масъул ходимларига етказилди.