Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
33 миллион 801 минг сўмлик бир марталик моддий ёрдам пули ортиқча ва асоссиз тўланганлиги аниқланди
20:50 / 2023-03-05

Ижтимоий тармоқларда Тахиатош тумани “Тахиатош” маҳалла фуқаролар йиғини раиси жами 31 миллион сўмни талон-тарож қилди, лекин ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари негадир жим деган мазмунда тарқалган маълумот бўйича Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси расмий маълумот берди.

Унда қайд этилишича, Тахиатош тумани Тахтакўпир кўчаси 55а-уйда яшовчи фуқаро У.Е нинг “Тахиатош” маҳалла фуқаролар йиғинида юз бераётган қонун бузилишлар юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда назорат органларига йўллаган мурожаатига асосан текшириш ишлари олиб борилди.

Текширишда маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 мартдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” ги қарорига зид равишда 3 та ҳолатда 2 миллион 632 минг сўмлик бир марталик ёрдам пули ортиқча тўланганлиги ҳамда 2022 йил май ойидан 2023 йил 31 январь кунига қадар 37 та ҳолатда жами 31 миллион 169 минг сўмлик бир марталик моддий ёрдам пули асоссиз тўланганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тахиатош туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА