Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
321 минг нафардан ортиқ абитуриент 56,7 дан паст балл тўплаган
15:26 / 2024-08-09

Абитуриентлар учун яратилган шарт-шароитлар ота-оналар томонидан ижобий қабул қилинди ва жорий йилги тест синовлари кўтаринки руҳда ташкил этилди. Таҳлилларга кўра, ўтиш баллари ўтган 2023 йилда белгиланган ўтиш балларидан катта фарқ қилмайди.

– Аксарият ота-оналардан абитуриент неча балл олса, олий таълим муассасасига кириши мумкин қабилидаги саволлар келиб тушмоқда, – дейди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори маслаҳатчиси Зоҳид Шакаров. – Аслида олий таълим муассасаларига кириш баллари абитуриентлар томонидан белгиланади. Ҳар бир йўналишда квоталар сони ва абитуриентларнинг тўпланган бали инобатга олинади.  

Абитуриентларга 2024 йил 27 июлдан 10 августга қадар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайти орқали тест синовларида тўплаган балидан келиб чиқиб, бештагача олий таълим муассасаси ва бакалавриат таълим йўналишларини танлаш имконияти берилди. Улар 10 августга қадар ўзининг маълумотларига, танловларига  ўзгартириш киритиши мумкин. Бу йилги асосий ўзгариш абитуриентлар аввал тест синовида, кейин танловда иштирок этишидир. Яъни, абитуриент ўзи танлаган фанлар мажмуасига мос бўлган бештагача таълим йўналишини танлаши лозим бўлади. Бу жараён 15 кунга қадар давом этади.  

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, тест синовларида иштирок этган 740 минг 352 нафар абитуриентдан 418 минг нафардан ортиғи ёки 56,5 фоизи 56,7 дан юқори балл тўплаган ҳолда танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. 321 минг нафардан ортиғи ёки 43,5 фоиз абитуриент 56,7 дан паст балл тўплаган ҳолда танловда иштирок этиш ҳуқуқини қўлдан чиқарди.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА