32 нафар юридик ва жисмоний шахснинг кадастрга оид мурожаатлари кўриб чиқилди
Давлат кадастрлари палатаси томонидан Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди. Унда Давлат кадастрлари палатаси раиси Моҳир Валиев бошчилигида фуқаро ва тадбиркорларнинг кадастрга оид мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабулда Ҳазорасп туман ҳокими Зафар Абдримов ва Кадастрнинг Хоразм вилояти бошқарма бошлиқлари ҳам иштирок этди.

Сайёр қабул аввалида Давлат кадастрлари палатаси раиси томонидан қонунчиликдаги янгиликлар ва киритилган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. Аҳолини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган айни муаммолар тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берди.

Қабулга келган 32 нафар юридик ва жисмоний шахснинг мурожаатлари тингланди. Шундан, 3 таси жойида ижобий ечим топди, 11 тасига ҳал этиш бўйича йўл-йўриқ ва ҳуқуқий тушунчалар берилди. Вақт талаб этадиган 18 та мурожаатни кўриб чиқиб ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар юкланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА