32 дона ҳар хил турдаги тарихий буюмлар олиб чиқилишининг олди олинди
Амалдаги тартибларга кўра, эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш мумкин эмас.
Шунга қарамай, айрим шахслар томонидан амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда маданий бойликларимизни республикамиз ҳудудидан ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетишга уриниш ҳолатлари учрамоқда.
Юртимиздан қўшни мамлакатга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг белгиланган тартибда қўл юклари божхона кўригидан ўтказилди. Фуқаронинг қўл сумкаси ичидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 32 дона ҳар хил турдаги тарихий буюмлар борлиги аниқланди.
Мазкур буюмлар экспертиза хулосасига кўра республикамиз ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган маданий бойликлар сирасига кириши белгиланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
ЎзА