317 та тиббий пункт ташкил этилди
Сирдарёда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловларни ўтказишда фуқаролар саломатлигини сақлаш ва уларга намунали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида 322 та сайлов участкасида 317 та тиббий пункт фаолияти йўлга қўйилди. Уларга 317 нафар шифокор, 317 нафар ҳамшира бириктирилди.
Бундан ташқари, соғлиғида муаммоси бор, тез тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тез тиббий ёрдам бригадалари фаолияти ҳам ташкил этилиб, тиббиёт пунктлари ва тез тиббий ёрдам хизмати 22 турдаги дори воситалари билан тўлиқ таъминланиб, қўшимча дори воситалари захираси яратилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири