310 минг 376 нафар бола коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи босқичини олди
16 февраль ҳолатига кўра, юртимизда 816 745 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланган.
Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Улардан 1-босқич эмланганлар 506 369 нафарни, 2-босқич эмланганлар 310 376 нафарни ташкил қилди.
Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (184 988 доза), Самарқанд (111 063 доза), Андижон (91 600 доза), Қашқадарё (77 524 доза), Наманган (72 526 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.