Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
31 йиллик байрамга 31 туп кўчат экилди
16:50 / 2022-11-18

“Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ажойиб туҳфа тайёрлади.

“Долзарб 40 кунлик” акциясида Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида куз мавсумида ҳудудлар иқлим шароитига мос келадиган жами 5 миллион  250 минг туп манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини  экиш режалаштирилиб, манзилли дастур ишлаб чиқилди. Ушбу хайрли ишларда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси жамоаси ҳам муносиб иштирок этмоқда.  

Мамлакатимиз байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги  муносабати билан Нукус шаҳри марказидаги Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат байроқлари ўрнатилган майдонга 31 туп кўчат экилди.  Бу эса қўмита жамоасининг юртимизда кенг нишонланаётган байрамга туҳфаси бўлди.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

ЎзА мухбири