Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
3,1 тонна косметика воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши фош этилди
13:04 / 2022-03-04

Товар-моддий бойликларнинг мамлакатимизга ноқонуний кириб келишини олдини олиш борасида божхона органлари томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Аркбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида йирик миқдордаги товарларни ноқонуний олиб кириш режаси фош этилди. 

Ҳужжатларга кўра, хориждан мазкур божхона постига олиб келинган дори воситалари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, юклар орасида божхона юк декларацияси ва юк ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 1 миллиард 106 миллион сўмлик 3,1 тонна оғирликдаги 836 дона косметика маҳсулотлари борлиги аниқланди. 

Ҳозирда мазкур товарлар вақтинча сақловга олиниб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

ЎзА