Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти ўзгаради
10:34 / 2023-01-03

Пойтахт метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.

Унга кўра, 2023 йил 9 январдан таълим масканлари талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.  

Эслатиб ўтамиз, қишки таътил тугаб, дарс жараёнларининг бошланиш санаси 9 январь, душанба кунига тўғри келади. 5 январдан эса талабалар турар жойи ўз ишини бошлайди.

 

ЎзА