31 оила янги йилни ўз уйида кутиб олади
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Нукус шаҳридаги оғир шароитда яшаётган, кам таъминланган, боқувчисидан айрилган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож 31 оилага янги уйнинг калитларини топширди.
Нукус шаҳри А.Утепов кўчасидаги кўп қаватли турар-жойнинг иккинчи қавати фуқаролар яшаши учун қулайлаштирилиб, қурилиш ишлари олиб борилди. Байрам арафасида янги уйнинг топширилиши ҳаёт машаққатлари, турмуш ташвишлари билан яшаётган шаҳар аҳолиси учун катта қувонч бўлди. Бир неча йилдан бери ижарада яшаб келаётган оилалар бу йил Янги йилни янги уйда кутиб олади.

Шунингдек, мазкур кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир шароитда яшаётган фуқароларнинг яшаши учун шароитлар яратиляпти. Яқин кунларда улар ҳам ўз эгаларига топширилади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА