31 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 23 558 (+287) нафарни ташкил этмоқда
Айни пайтда юртимизда 13 680 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (58 фоиз) соғайган.
Янги касалланиш ҳолатларининг 111 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 112 нафари Тошкент вилоятида, 22 нафари Сирдарё вилоятида, 17 нафари Қашқадарё вилоятида, 15 нафари Наманган вилоятида ҳамда 10 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 13 680 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (58 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 9 741 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 436 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.