301 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи талон-торож қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Департаментнинг Бекобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда АТБ «Агробанк» Бекобод филиали, “P.A.» ва “U.X.» МЧЖ мансабдор шахслари «Ёшлар-келажагимиз» дастури доирасида ажратилган 301 миллион сўм кредит маблағини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан филиал ва жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА