Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
30 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
12:18 / 2022-10-29

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 30 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучаяди. Кечаси 8-10, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида  ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга  секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси  2-7,  кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво  ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг- тўзонлари билан бирга  секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси  7-12,  кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 10-15 даража  илиқ бўлади.  

Қашқадарё  ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг- тўзонлари билан бирга  секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг- тўзонлари билан бирга  секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлади. Туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20  метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.  

Муҳим ҳодисалар

30-31 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи туманларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

30 октябряда республикамиз бўйлаб, 31 октябрда Фарғона водийси вилоятларида  ёмғир ёғади,  айрим жойларда  кучли ёмғир ёғади. 30-31 октябрь кунлари республикамизнинг тоғли туманларида ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади).

30-31 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона  вилоятларининг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача  кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

Кундузги ҳаво ҳарорати 10-13 даражагача пасайиши мумкин.  

ЎзА

 

--0—

ДУ.