Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
30 май санаси билан боғлиқ муҳим воқеалар
09:34 / 2022-05-30

1910 йил 30 майда Ўзбекистон халқ шоири Миртемир таваллуд топган (вафоти 1978 йил). Вафотидан сўнг, 2002 йил “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

1919 йил 30 майда кимёгар олим, Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси, Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати Ноил Абубакиров туғилган (вафоти 1998 йил).

2013 йил 30 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Yoshlar” телерадиоканали” ёпиқ акциядорлик жамияти ҳузуридаги “Bolajon” болалар рақамли телеканалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил 30 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сармишсой”, “Шаҳрисабз”, “Термиз” ва “Қўқон” давлат музей-қўриқхоналари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.