Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
30 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеалар
09:06 / 2022-07-30

30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни.

Ўзбекистон 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган "Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши курашиш тўғрисида"ги конвенцияга қўшилди. 2008 йилнинг 17 апрелида одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинган эди.

2020 йилнинг 17 августида янги таҳрирдаги “Одам савдосига қарши кураш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

2012 йил 30 июлда Ўзбекистонда иккита янги рақамли канал – “Маdaniyat va ma’rifat” ҳамда “Dunyo bo‘ylab” телеканаллари ташкил этилди.

2018 йил 30 июлда Ўзбекистон Республикасининг “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

2020 йил 30 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

ЎзА