Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
30 дан зиёд корхоналар фаолияти вақтинчалик тўхтатилди
10:01 / 2025-12-05

Фарғона вилоятида атмосферага таъсир қилувчи омилларни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилиб, иссиқхоналар, саноат корхоналари ва бошқа объектлардаги ҳолат ўрганилмоқда. Экологик талабларнинг бузилишга чоралар кўриляпти.

Вилоят ҳокимлиги, Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон тумани Шўрсув саноат зонасида навбатдаги экологик назорат тадбирлари олиб борилди.  

Мазкур ҳудудда 33 та гипс ишлаб чиқариш корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларга “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун  талабларига асосан фаолият олиб бориш юзасидан мажбурий кўрсатмалар берилган. Ҳозирги кунда барча  гипс ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўхтатилган. Корхоналарга ишлаб чиқариш фаолиятларини бошлаши учун чанг-газ ушлаш қурилмаларини янги замонавий самарадорлиги юқори бўлган қурилмалар билан жиҳозлаши ва тегишли тартибда лаборатория текширувидан ўтказиши тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилди.

Шу куни ишчи гуруҳ томонидан махсус техника ва куч воситалари жалб этилиб кўплаб корхоналар ҳудуди ва саноат зонаси йўлларида чанг кўтарилишига қарши сув сепиш тадбирлари амалга оширилди.  

Ҳаводаги чанг миқдорини камайтириш, экологик вазиятни юмшатиш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги комплекс чора-тадбирлар туман бўйлаб давом этмоқда.

М.Сулаймонов, ЎзА