English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
30 августда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
11:58 / 2022-08-29

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 30 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 16-18 даража илиқ, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.    
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади,  ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.  
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол  эсади. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.  
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади,  ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.    
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.    
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  


ЎзА