Ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларни замонавий ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этиш йўлида Жиззах шаҳрида амалга оширилаётган “30+3” лойиҳаси ёшларнинг касбий ўсиши ва иқтисодий фаоллигини оширишда самарали тажриба бўлиб хизмат қилмоқда.
Ташаббус доирасида Жиззах шаҳар Ёшлар ишлари бўлими, вилоят прокурори Бахтиёр Иброҳимов ҳамда Жиззах шаҳар ҳокими Комилжон Холмуродов иштирокида ишсиз ва битирувчи ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Унда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун зарур шарт-шароитлар яратилаётгани таъкидланди. Шу билан бирга, ҳукумат даражасида ёшлар учун янги иш ўринлари ташкил этиш, уларнинг меҳнат бозоридаги имкониятларини кенгайтиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилаётгани ҳақида ҳам сўз борди. Таъкидланишича, бу каби амалий ишлар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар сиёсати борасидаги ташаббуслари доирасида амалга оширилмоқда.
Учрашув давомида амалий ишларга ҳам қўл урилди. 30 нафар битирувчи ёш 3 нафар тадбиркорга бириктирилиб, уларга амалий тажриба орттириш ва мустақил фаолият юритиш имконияти яратилди.
[gallery-25962]
Учрашувдан сўнг ёшлар Жиззах эркин иқтисодий саноат зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ва меҳнат шароитларини кўздан кечиришди.
– Бу каби ташаббуслар мамлакатимиз раҳбари илгари сурган “Ҳар бир битирувчи ёш ўз жойини топиши керак” тамойилининг амалий ифодасидир, – дейди Жиззах шаҳар Ёшлар ишлари бўлими бошлиғи Фарзона Адилова.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/aKkX6v4RbfM" title="“30+3” loyihasi: yoshlar bandliginita’minlashda yangi qadam" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>А. Қаюмов (видео, сурат), ЎзА мухбири