Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
3 ёшли бола трактор тиркамасига урилиб, вафот этди
09:33 / 2020-05-20

Қўштепа туманида ота-онасининг эътиборсизлиги оқибатида 3 ёшли бола йўл-транспорти ҳодисаси қурбони бўлди.


Қўштепа туманида ота-онасининг эътиборсизлиги оқибатида 3 ёшли бола йўл-транспорти ҳодисаси қурбони бўлди.

Жорий йил 17 май куни фуқаро Б.Х. ўз бошқарувидаги “ТТЗ-80” русумли тракторни “Ўқчи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида фуқаро Қ.М.нинг фарзандига нисбатан эътиборсизлиги туфайли 2017 йилда туғилган фарзанди трактор тиркамасига урилиб кетиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга киришилган.

Ҳурматли ота-оналар! Ёш болаларингизга эътиборсиз бўлманг, йўлларнинг қатнов қисмида назоратсиз қолдирмасдан, уларни хавфсизлигини таъминланг. Зеро, арзимаган хатолик ҳам юқоридаги ҳолатларни келтириб чиқаришини унутманг, дейилади Фарғона вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабарида.