3 ёки 5 йилда малака ошириш энди талабга жавоб бермайди (+видео)
Ёш авлодга юксак мезонлар асосида таълим-тарбия берадиган, янгича, инновацион фикрлайдиган муаллим ва ўқитувчиларни тайёрлаш – бу энг оғир вазифа, бу жуда катта меҳнат ва масъулиятни талаб этади.
Ёш авлодга юксак мезонлар асосида таълим-тарбия берадиган, янгича, инновацион фикрлайдиган муаллим ва ўқитувчиларни тайёрлаш – бу энг оғир вазифа, бу жуда катта меҳнат ва масъулиятни талаб этади.
Яхши мутахассис, айниқса, яхши педагог ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Бунда бирламчи таълимдан тортиб токи касбий фаолиятнинг охиригача бўлган даврда ўз устида мунтазам ишлаш муҳимдир.
Барча соҳалар каби, таълим тизимидаги ислоҳотлар қаторида Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ҳам ўзгаришлар, янгиликлар бўлиши кутилмоқда. Бу йўналишдаги қилинаётган ишлар, режалар ва кўпчиликни қизиқтирадиган саволларга жавоб олиш учун мазкур институт ректори Аюбхон Раджиев билан суҳбатлашдик.
Суҳбат давомида ректор:
– Педагоглар учун муддатли ва анъанавий малака ошириш тизими талабга жавоб берадими?
– Қайси давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган?
– Биз қайси ривожланган давлатлар тажрибасини олмоқчимиз?
– Педагогларга дарс берувчи ўқитувчилар қандай танлаб олинади?
– Янгиликлар, натижалар қачон кўринади,
каби саволларга жавоб берди. Шунингдек, яқинда ушбу лавозимни эгаллаган ёш мутахассис ўз режалари хусусида ҳам сўзлаб берди.