Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
3 та лойиҳа йилига 20 миллиард сўм фойда келтиради
09:02 / 2020-09-24

Улар йилига корхонага 9 миллиард 646 миллион соф фойда бериб, иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилади.


“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан учта лойиҳа ишга туширилди. Улар йилига корхонага 9 миллиард 646 миллион соф фойда бериб, иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Бугунги кунда энергетика соҳасида зарур бўладиган маҳсулотларга талаб катта. Чунки биргина Фарғона вилоятининг ўзида электр-энергияси таъминотини яхшилаш бўйича кенг ҳажмли ишлар олиб борилмоқда. Корхона эҳтиёжи ҳамда давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун зарур бўлган маҳсулотларнинг маҳаллийлаштирилишига атига уй ой кифоя қилди. Қисқа муддат ичида жамиятнинг ўз маблағи ва тажрибали мутахассисларининг тезкор саъй- ҳаракатлари билан янги ишлаб чиқариш цехлари фойдаланишга топширилди.

-Мазкур лойиҳалар асосидаги темир-бетон таянчлар тайёрлаш цехининг кенгайтирилиши, металл қурилмалар ва СИП арматуралари ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилгани йиллар давомидаги муаммоларга чек қўйди.

- Фақат Тошкент шаҳрида ишлаб чиқариладиган СИП арматураларига эҳтиёж ва буюртма кўп бўлганлиги сабабли режадаги вазифаларни бажаришда узилишлар пайдо бўлаётган эди. Қиймати 1,6 миллиард сўм бўлган янги инновацион лойиҳанинг ишлаб чиқаришга жорий этилгани СИП симларини темир-бетон таянчларга маҳкамлаш учун зарур бўладиган турли хилдаги арматуралар бўлган талабимизни тўлиқ қоплаши билан бирга, жамиятга катта иқтисодий фойда келтирмоқда, шунингдек, 20 дан ортиқ ишчи ўринларини яратилди,-дейди корхонанинг иқтисод ва истиқболлаш бўлими бошлиғи Икромжон Мадумаров.

photo_2020-09-23_17-28-48.jpg

photo_2020-09-23_17-28-51.jpg

Мазкур янги ишлаб чиқариш цехларининг тақдимот маросими ўтказилди. "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти раҳбари Дилшоджон Жалилов истиқболли лойиҳаларнинг яқин келажакдаги самараси, экспорт салоҳияти ҳамда режалаштирилаётган полимер изоляторлар ва металл анкер таянчлари ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳақида маълумот берди. Бу маҳсулотларнинг ҳам маҳаллийлаштирилиши корхонага йиллик жами 20 миллиардга яқин фойда келтиради. Ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш имконини беради.