Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
3 млрд. 891 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги бартараф қилинди
14:13 / 2023-12-21

Солиқлар мамлакат иқтисодиётнинг қон томиридир. Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 63-моддасига мувофиқ, фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт. Аммо афсуски, орамизда ўз конституциявий бурчини бажаришни унутаётган фуқароларимиз ҳамда тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ҳам бор.

Мажбурий ижро бюроси органлари ўз ваколати доирасида вақтида тўланмаган солиқлар ундирувини ҳам амалга оширади.  

Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси органлари томонидан мазкур турдаги ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.  

Хусусан , Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг 18 декабрь куни қарздор “Қ.Н.Г.” АЖнинг 13 та ижро ҳужжатлари бўйича Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 3 млрд. 891 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди.  

Бюро ходимлари томонидан ушбу йўналишдаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.  

ЎзА