English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
3 мингдан зиёд тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди
13:25 / 2022-03-25

Президентимиз жорий йил 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида солиқ тўловчиларга амалий ёрдам бериш, «Солиқчи – кўмакчи» тамойили асосида тадбиркорларга янгича ишлашни ўргатиш, электрон хизматлар қамровини ошириш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган эди.

Шу асосида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари O.Файзибоев иштирокида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Оҳангарон ва Янги йўл туманларида аҳоли, ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил этилмоқда. Унда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар юзасидан батафсил маълумот берилаётир. Таъкидлаш керакки, вилоятда «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Хусусан, 2022 йил 24 март ҳолатига 3 минг 190 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилди. Шундан, ёрдамга муҳтож тадбиркорлик субъектлари 2 минг 449, кўмаклашиш зарур бўлмаган субъектлар сони 741 тани ташкил этади.

Солиқ органларига алоқадор масалалар бўйича келиб тушган мурожаатлар ўз вақтида бартараф этилган. Жумладан, дастлабки бухгалтерияни юритишда кўмаклашилиб, Е-актив, Е-имтиёз ва Е-ижара хизматлари ва ундан фойдаланиш бўйича батафсил маълумот берилган. ҚҚСдан қайтарилган мавжуд ортиқча тўлов миқдори 110 та корхонадан 31 миллиард 719,7 миллион сўмга етказилган. Бошқа солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш юзасидан 648 та корхонадан 172 миллиард 874,1 миллион сўм пул маблағлари корхоналарнинг ҳисоб рақамларига қайтарилган.

Шунингдек, 81 та бошқа идора ва ташкилотларга алоқадор муаммолар «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида ўз ечимини топган. Имтиёзли кредит зарур бўлган корхоналар сони 15 тани ташкил этиб 1 миллиард 610,4 миллион сўм миқдорида кредит олишга кўмаклашилган. Газ, электр, сув ва канализация бўйича 15 та ҳал этилмаган муаммолар вилоят ДСБ ходимлари аралашуви билан ҳал этилди. Ўрганишлар давомида жойлардаги ҳокимиятга алоқадор бошқа муаммолар юзасидан 7 та хўжалик юритувчи субъектлар муаммоси бартараф этилди. Ҳозирда Тошкент вилоятидан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 40 минг 450 тани ташкил этади.


А.Мусаев, ЎзА.