French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
3 мингдан зиёд эҳтиёжманд оиланинг бир нафардан аъзоси иш билан таъминланди
20:01 / 2020-07-21

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жўраев туман аҳолисига қилган мурожаатида бу ҳақда маълумот берди.


Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жўраев туман аҳолисига қилган мурожаатида бу ҳақда маълумот берди.

Таъкидландики, пандемия шароитида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, ҳар бир фуқарони соғлиғини асраш, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали барқарор даромад манбаларини шакллантириш, арзон ва сифатли озиқ-овқат захирасини яратиш бугуннинг муҳим масалаларидан.

Пандемия сабаб юз бераётган қийинчиликларга қарамай, жорий йилнинг ўтган ярим йиллигида туманда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқариш 7,1 фоизга, қурилиш соҳасида 4 фоизга ўсишга эришилди. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурига кўра жами 38,9 миллиард сўмлик 22 та лойиҳа ишга тушурилиб, 136 та доимий янги иш ўринлари яратилди.

Масалан, «Мастер стоун» МЧЖда қиймати 5,2 миллиард сўм бўлган қуввати 27 минг тонна керамик плитка учун хом ашё ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширилиши натижасида 35 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1095 та лойиҳага жами 119 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Шундан оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга 18,9 миллиард сўм йўналтирилди.

371 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилиниб, фаолияти тўхтаган 53 та субъектнинг фаолиятини қайтадан йўлга қўйилишига кўмаклашилди.

«Темир дафтарга» киритилган 5286 та эҳтиёжманд оилалардан 3169 та оилани (60 %) бир нафардан аъзоларини бандлиги таъминланди. 68 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар ишга жойлаштирилди.

Туманда жорий йилда жами 42,6 минг гектар майдонларда бошоқли дон ҳосили етиштирилиб, давлатга 37,2 минг тонна дон топширилди. Режа 154,7 фоизга бажарилди. 46,9 минг тонна бошоқли дон ҳудуд деҳқонлари ихтиёрида қолди.

Жорий йилнинг эрта баҳор ойларида иқтисодий самарасиз 200 гектар боғ ва 3 гектар токзорлар бузилиб, 215 гектар майдонга интенсив боғ ва 200 гектар майдонга янги токзорлар барпо этилди.

– Бугунги кунгача туманимизда 1094 та янги иш ўринлари яратилди. Йил якунига қадар яна 1462 та янги иш ўринлари ташкил қилинади, – деди туман ҳокими Х.Жўраев. – Карантин муносабати билан чет давлатлардан қайтиб келган 1644 нафар фуқаромиздан 388 нафарининг ёки 23,6 фоизини бандлиги таъминланди. Фуқароларимизнинг хорижий давлатлардан қайтиши давом этмоқда, уларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш бўйича барча зарур чоралар кўрилади. Жорий йилда туманда ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 167 нафар хотин-қизлар ҳисобга олинган. 

photo_2020-07-21_19-59-54.jpg

Ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг 12 нафарига тиббий ёрдам, 51 нафарига 28 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Жорий йилда 5 нафар аёлларнинг уйлари таъмирлаб берилди. Мазкур ишлар йил мобайнида давом эттирилиб, вилоятда қишлоқ хўжалиги кооперативларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган 3 та кооперацияга 147 нафар ишсиз аҳоли жалб этилмоқда ва Бандлик жамғармаси ҳисобидан 327,8 миллион сўм маблағ ажратилади. Тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаб 5 минг 200 нафар янги иш ўринлари яратиб, аҳолини доимий иш ўрни ва даромад билан таъминлаймиз. Бозорлар ва дўконларда арзон ва сифатли маҳсулотлар доимий бўлиши таъминланади.

Айтиш жоизки, туманда 30 ёшгача бўлган ёшлар 289,9 минг нафарни (аҳолини 70,7 фоизи) шундан меҳнатга лаёқатли (18-30) ёшлар 83,7 минг нафарни ташкил этади.

Дастур бўйича 4074 нафар ёшларни бандлигини таъминлаш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 2320 (56,9 фоиз) нафари иш билан таъминланди.

Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам йил якунига қадар самарали ишлар олиб бориш мўлжалланган. Жумладан, туманда қолган 1536 та оила камбағалликдан тўлиқ чиқарилади.