Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
3 минг гектар майдонда интенсив боғ ва токзор ташкил этилади
11:14 / 2020-12-09

Бундан ташқари тумандаги фойдаланишдан чиқиб кетган 3 минг гектар майдонда замонавий интенсив боғ ва токзорлар ташкил этилади.

Бухоро вилояти Пешкў тумани пахтачилик, ғаллачилик,  боғдорчилик ва узумчиликка  ихтисослаштирилганлиги сабабли  2021 йилда фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерларни қайта фойдаланишга  киритиш,  суғориладиган ер майдонларида ташкил этиладиган  интенсив боғ ва токзорларни  барпо  этиш  бўйича «Садиров» фермер хўжалиги даласида  кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда шўрланган майдонларда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар, қўлланиладиган воситалар ҳақида маълумот берилди.  

Таъкидланишича, вилоятда 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида жами 171,569 минг гектар майдонда шўр ювиш тадбирларини ўтказиш белгиланган. Шундан, 12,257 минг гектари кучли шўрланган, 76,655 минг гектари ўрта ва 83,657 минг гектари кучсиз шўрланган майдонлар. Бу борада барча туманлардаги экин майдонлари кесимида шўрланиш даражаси ва шўр ювиш тадбирларини ўтказиш жадваллари ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари тумандаги фойдаланишдан чиқиб кетган 3 минг гектар майдонда замонавий интенсив боғ ва токзорлар ташкил этилади. Боғларда сув тежовчи томчилаб суғориш ва ёмғирлатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш, қайта ўзлаштириладиган майдонларда интенсив боғлар ташкил этиш учун давлат томонидан субсидиялар ажратилиши қайд этилди.  

Кўргазмали семинарда қишлоқ-хўжалиги соҳасининг етук мутахассислари томонидан интенсив боғ яратишда зурур бўлган тавсиялар берилди.

Тадбир иштирокчилари пешлавҳалардаги тақдимотлар ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини қўллаш борасидаги амалий ишлар билан танишишди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Шуҳрат Ғаниев, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов сўзга чиқди.  

Зариф КОМИЛОВ,  ЎзА