Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
3 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
12:01 / 2024-03-02

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 март куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 1даража илиқ, кундузи 1-3 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб,  туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши кутилмоқда. Хавфли қор уюмлари бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.  

Муҳим ҳодисалар  

2-7 март кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор ёғиши мумкин.  

ЎзА