Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
3 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
14:03 / 2026-02-02

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Кечаси 7-9, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин.  Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 4-9, кундузи 13-18 даража илиқ, Навоий вилояти шимолида кечаси 0-5, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 4-9, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиб), туман тушиши мумкин.  Йўлларда яхмалак юзага келади. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси, 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

2-3 февраль кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.  

ЎзА