Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
29 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 22 374 (+205) нафарни ташкил этмоқда
17:04 / 2020-07-29

Шундай қилиб, юртимизда 12 668 (+403) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.


Янги касалланиш ҳолатларининг 190 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 94 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар, 96 нафари эса Ўртасарой карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 11 нафари Андижон вилоятида, қолган 4 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 195 нафар, Тошкент вилоятида 148 нафар, Андижон вилоятида 29 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар ҳамда Фарғона вилоятда 14 нафар, жами 403 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 12 668 (+403) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 577 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.