Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
29 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти: жазирама чекинмоқда
10:32 / 2022-07-28

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 29 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Куннинг иккинчи ярмида шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 34-39 даража  иссиқ бўлади.

Тошкент,  Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, кундузи 23-28 даража илиқ  бўлади.

Муҳим ҳодисалар

28 июль куни тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғолди ва тоғли ҳудудлари: Сўх, Фарғона туманлари ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

ЎзА