АОКАда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Отабек Усмонов иштирокида брифинг ўтказилди.
Маълум қилинишича, 2023 йилда 54 та Президент фармон ва қарорлари ҳамда 84 та Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларининг рақобатга таъсири белгиланган тартибда баҳолашдан ўтказилди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг рақобатга таъсири рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари доирасида “экс-анте” усулида — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг рақобатга таъсири, “экс-пост” усулида — амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг рақобатга таъсири баҳолаб келинмоқда.
Қонунчилик ҳужжатларининг “экс-анте” усулида рақобатга таъсирини баҳолаш бўйича 2023 йил давомида 614 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, шундан 22 таси маҳаллий ҳокимлик органлари ва қолган 589 таси вазирлик ва идоралар томонидан киритилган лойиҳаларнинг рақобатга таъсири белгиланган тартибда баҳолашдан ўтказилди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш натижаларига кўра, 285 та лойиҳада рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи нормалар мавжудлиги аниқланиб, тегишли таклиф ва эътирозлар билдирилди.
Ш.Маматуропова, ЎзА