Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
285-сайлов участкасида 13 нафар ёшлар илк бор сайловда овоз беради
09:58 / 2024-10-27

Бугун мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови ўтказилмоқда. Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 285-сайлов участкасида мазкур сиёсий жараён фаол давом этмоқда.

Сайлов участкаси раиси Гулнора Убайдуллаеванинг маълум қилишича, 2 минг 159 нафар сайловчи ушбу участкада овоз беради. Қувонарлиси, улар орасида 18 ёшга тўлган 13 нафар илк бор овоз бераётган ёшлар ҳам бор бўлиб, уларга махсус совғалар тайёрланган.  

[gallery-20018]

– Сайловлар қонун устуворлиги ва фуқаролар ҳуқуқлари ҳимоясига бўлган садоқатимизни янада мустаҳкамлайди. Сайловлар мамлакатимизда демократик жараёнларни янада ривожлантириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш ва халқнинг сиёсий ролига эътибор қаратиш мақсадида муҳим аҳамият касб этади. Унда фуқаролар ўз ваколатли вакилларини сайлаш имкониятига эга бўлишади. Бу эса аҳоли учун ўз фикрларини ва хоҳишларини ифода этиш, ижтимоий ва иқтисодий масалаларда ўз ҳуқуқларини амалга ошириш учун муҳим имкониятдир, – деди Г.Убайдуллаева. 

Аҳамиятли жиҳати шундаки, бу йилги сайлов илк бор аралаш — мажоритар ва пропорционал тизимда ўтказилмоқда. Янги тизимга кўра, сайловчилар партияларга ва мустақил номзодларга алоҳида овоз бериш имкониятига эга бўлмоқда. Бу эса сайлов жараёнини янада очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлайди. Мазкур янгиланиш мамлакатимиз сиёсий тизимини янада ислоҳ этишга қаратилган қадамлардан бири сифатида тарихга кириши кутилмоқда.  

Насиба Зиёдуллаева,  

Рустам Назарматов (сурат),  

ЎзА