Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
28 ёшли вазир ўринбосари ёшларда илм-фанга қизиқиш сустлигининг сабабларига тўхталди
21:43 / 2019-12-03

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимига яқинда тайинланган 28 ёшли Олимжон Тўйчиев ушбу қонуннинг илмий фаолият билан шуғулланаётган ёшларни қўллаб-қувватлашга доир қисмларига оид мулоҳазаларини айтиб ўтди.

photo5417871257451473987.jpg

– Илк марта қонунимизда ёш олим ким, у қандай ишлар билан шуғулланади, унга қандай шароитлар яратилади деган саволларга жавоб берилди – деди О.Тўйичиев. Қонунда ёшларни илм-фанга жалб этиш масалаларига катта эътибор берилган ва бу бўйича алоҳида моддалар ҳам мавжуд. Ҳозирги кунда илм-фан билан шуғулланувчи олимларимиз ўртача ёши 57 ёшни ташкил қилади. Афсуски, ёшларни илм-фан билан шуғулланишга жалб эта олмаяпмиз. Бунинг сабаблари биринчи навбатда уларга яратилган шарт-шароитлар бўлса, иккинчиси ёшларга қандай қилиб илм-фан соҳасидаги фаолият билан келажакларини боғлаши мумкинлиги бўйича тушунчалар берилмаган. Мазкур қонунда ёшларни илмий фаолиятга мактабданоқ жалб этиш масаласига эътибор қаратилмоқда. Қонун мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш ва уларни илмий фаолиятга кенг жалб этишимиз лозим.